култик ости бези

култик ости бези

Кукрак бези саратони даволаш

12.04.2017 Маданият Comments Off on Кукрак бези саратони даволаш 2,354 Показы

Афсуски, хозирги кунда кукрак бези саратони аёл касалликлари орасида енг куп учрайдиган касаллик булиб келмода. Ушбу касалликни даволашда вактида килинган диагностика мухим ахамият касб етади. Шунинг учун хар бир аёл мунтазам равишда уз кукракларини текширувдан утказиши шарт.

Нега?

Кукрак бези саратони касаллигининг дастлабки боскичи аломациз кечади. Натижада касаллик аёл билмаган холда кейинги огиррок боскичларига утиб кетади. Бу еса касалликни даволашда кушимча кийинчиликларни ва зарарли муолажалрни талаб етади. Уз вактида аникланган касалликни даволаш еса осонрок кечади ва купинча аёл учун ижобий якунланади.

Кукрак бези саратони касаллиги билан касалланиш хавфи кимда бор?

1. Ёши улгайган, яъни 50 ёшдан ошган аёлларда;

2. Она, хола ёки бувисида саратон касаллиги мавжуд булган аёлларда;

3. Генетик касалликка ега булган аёлларда (БРCА1 ва БРCА2 генлардаги деффект)

4. Биринчи хайз куриш даври 12 ёшгача булиб, менопауза (хайз куришни тугатиш) даври 55 ёшдан ошган аёлларда;

5. Куп спиртли ичимлик истеъмол килган аёлларда;

6. Тугмаган аёлларда;

7. Ёши 30 дан ошиб туккан аёлларда;

8. Фарзандини кукрак сути билан емизмаган аёлларда;

9. Эстрогенлик гормонал дори-воситаларини 1 йилдан куп кабул килган аёлларда;

10. Радиация таъсирига учраган аёлларда.

Кукрак бези саратони касаллигининг аломатлари унинг дастлабки боскичларида билинмаслиги мумкин. Касаллик ривожланган сари у куйидагича намоён булиши мумкин:

– кукрак ёки култик остида шишлар мавжудлиги, улар одатда огриксиз булади;

– кукрак ёки кукрак учининг шакли, ранги ёки структурасининг узгариши (масалан, кизариб колиши, гадир-будурлик вужудга келиши ёки терининг силликмаслиги);

– кукрак учидан кон ёки йиринг ажралиши. Касалликнинг огир боскичларида куйидаги аломатлар вужудга келади:

Читать еще:  яндекс тик ток

– терида яралар пайдо булиши;

– саратон касаллиги мавжуд булган кукрак томон кулда шишлар пайдо булиши;

– вазннинг тез ёъкотилиши.

Кукрак бези саратони касаллигини даволаш.

Ушбу касалликни даволшда вактида амалга оширилган диагностика мухим рол уйнайди. Шунинг учун хар бир аёл мунтазам равишда маммолог (кукрак бези касалликлари мутахассиси) куригида булиши шарт. Ахир соглом аёл енг гузал аёлдир. 2012 йил 1 май куни Тошкент шахрида “Во имя жизни” форум-марафони айнан аёл кукрак бези саратони кассаллигига “ЙУК” деб, аёлларни уз саломатликларига кайгуришга ундайдиган ажойиб тадбир булиб утди. Ушбу тадбир мана 3 йилдан бери бутун Республика буйлаб утказилиб 100 000 дан ортик одамни камраб келмокда.

Минглаб одамлар Тошкент марказида йигилиб ушбу тадбирда катнашиб, шундай савобли ва фойдали ишга уз хиссасини кушдилар. Марафон ташкилотчилари “Узбекистон маданияти ва санъати форуми” жамгармаси, Кукрак бези саратони миллий ассоциацияси, Сюзен Комен (АКШ) фонди ва РОО “Аёллар уюшмаси” булдилар. (фундфорум.уз сайти маълумотлари) Шундай тадбир натижасида минглаб одамлар кукрак бези саратони касаллиги хакида, уни вактида диагностика килиш канчалик мухим еканлиги хакида билиб олдилар.

Узбек оиласи учун, хусусан аёлларимиз учун утказилган шундай марафон ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб коламиз. Ахир халкимизни аёллар бешикда тебратади. Шундай екан аёлларни асраш, уларни кадрлаш жуда мухим. Рахмат сизларга “Узбекистон маданияти ва санъати форуми” жамгармаси ва Кукрак бези саратони миллий уюшмаси.

ОТИТ – қулоқ яллиғланишига бефарқ бўлманг!

Қулоқда яллиғланиш бўлса, бошга ҳам асорат бериши мумкин деб эшитгандим. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Тез-тез тумов безовта қилиши ҳам қулоқ касалликларини келтириб чиқарадими?
Одина Ҳалилова, Самарқанд шаҳри

Қулоқ жуда нозик аъзо саналишини афсуски, ҳамма ҳам билавермайди. У нафақат эшитув аъзоси балки бош мияга ҳам дахл қилиши мумкинлиги билан ниҳоятда жиддий эътиборни талаб қилади. Ушбу соҳадаги яллиғланиш кўпинча оғриқ ва бошқа безовталиклар билан юзага келиб, тиббиёт вакиллари уни ўрта қулоқ яллиғланиши яъни ОТИТ номи билан аташади. Хўш, касалликнинг хавф даражаси қандай? Даволашда нималарга амал қилинади? Олдини олиш-чи? Шу каби саволларга қуйида жавоб топасиз.

Читать еще:  тик ток одежда

Эшитиш пасаядими?
ОТИТ катталарга қараганда болаларда оғирроқ кечади. Қулоқнинг қаттиқ оғриши, тана ҳароратининг кўтарилиши, эшитишнинг пасайиши билан бирга мия ва унинг пардасига асорат бериши ҳам мумкин. Бу эса кучли бош оғриқларини келтириб чиқаради. Хасталик юқори нафас йўллари яллиғланиши билан кечадиган юқумли касалликлар: грипп, қизамиқ, скарлатина сабаб юзага келиши мумкин. Яллиғланиш бурун-халқумдан эшитиш найи орқали ноғора бўшлиғига ўтади. Бунда ҳосил бўлган йиринг, қулоқ пардасидан ўтиб, ташқи эшитув йўлидан оқиб чиқади. Ўрта қулоқ яллиғланишининг бошқа сабаблари ҳам бор. Буларо қаторида аденоидлар, полип ва бурун тўсиғининг қийшайиши кабиларни ҳам кўриш мумкин.

Буни билармидингиз?
Маълумотларга кўра, сурункали тамаки чекиш ёки спиртли ичимликларга ружу қўйиш юқори нафас йўллари касалликларини келтириб чиқаради. Бу соҳадаги яллиғланиш эса бурун хусусан қулоққа асорат бериши, яллиғланиш жараёнларига сабаб бўлиши мумкин.

Касаллик кимларга хавф солади?
Кун давомида кондиционер тагида ўтириб ишлайдиганлар, ринитга чалинган беморлар, моддалар алмашинуви натижасида келиб чиқадиган қандли диабет, ўт-тош ва ошқозон ости бези касалликлари билан оғриганлар, шунингдек сув спорт билан шуғулланидаганлар (агар зарур қоидаларга амал қилинмай узоқ вақт сув остида бўлинса) да отитнинг юзага келиш эҳтимоли юқори. Касаллик авж олаётганида қулоқдан йирингли ажралма оқиб туради. Бу вақтда албатта шифокорга учрашиш лозим.

Тузаладими?
Ўрта қулоқ яллиғланишида муолажани шифокор белгилаши лозим. Ўзингизча турли даво чорларани қўлламанг. Йўқса қулоқ пардасига зарар етиши мумкин. Дори препаратлари ёрдамида бажариладиган муолажа ҳар бир бемор учун индивидуал тарзда бўлади. Ўрта қулоқ ёки ички қулоқ бўшлиғидан йиринг оқиши қулоқнинг хавфли касаллиги ҳисоблангани боис вақтида даволаб, қулоқдан йиринг оқишини тўхтатиш лозим.

Яна қайталанадими?
Ҳар қандай касаллик агар ўз вақтида муолажа қилинмаса, тўғри даволанилмаса ва кейинги зарур чоралар бажарилмаса такрорланиши мумкин! Зеро бундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Отит қайталанмаслигини истасангиз, соғлигингизнинг эҳтиётини қилинг. Айниқса, куз-қиш мавсумида шамоллаш, совуқсираш каби ҳолатларга йўл қўйманг. Бордию илгари отит билан оғриган бўлсангиз, мавсум ўзгаришларига тайёргарлигингизнинг кўринг-у, хасталанманг.

Читать еще:  как сохранить клип в тик токе

Эслаб қолинг!
• Чўмилаётганда қулоққа сув кирмасин. Бунинг учун бир бўлак пахтага вазелин суртиб, қулоққа тиқиб олинг;
• Тумов бўлганда бурунни қаттиқ қоқманг. Бу ҳам отит келиб чиқиш сабабларидан бири;
• Қулоғингиз оғриганида иссиқ компресслар ёки турли ҳил малҳамлардан фойдаланманг. (агар шифокор тавсияси бўлмаса);
• Қулоқни махсус тозаловчи чўпчалар ёрдамида кавлайверманг.

Қулоқда оғриқ, безовталик ёки суюқлик ажралаёганини кўришингиз билан мутахассисга мурожаат қилинг. Ўз вақтида даво қилинмаса, менингит, сепсис, ҳатто мия тўқимаси абцесси каби асоратлар рўй бериши мумкин.

Хасталанмай десангиз!
Ўрта қулоқ яллиғланишидан ҳимояланишнинг асосий шарти соғлом турмуш тарзини олиб боришдир. Витамига бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, бадантарбия машқлари, тамаки ва спиртли ичимликлардан воз кечиш, шамоллаш, бурун ва томоқ касалликларини ўз вақтида даволаш муҳим аҳамиятга эга.

Ссылка на основную публикацию
Adblock
detector